Энг кучли самбочилар Тошкентда беллашади

CHERY AUTO

17-18 март кунлари самбо бўйича Миллий Олимпия қўмитаси совринига бағишланган Республика турнири бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг ҳар бири вилоятидан ҳар бир вазн тоифасида энг камида 2, кўпи билан 4 спортчи қатнашади.

Tecno

Мазкур беллашувларда эркаклар 9 вазн тоифасида – 52, 57, 62, 68, 74, 82, 90, -100 ва +100 кг. куч синашса, аёллар эса 48, 52, 56, 60, 64, 68, 72, 80, +80 кг.да ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Мусобақалар Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида ташкил этилади. Унда 2018 йилда бўладиган Осиё ўйинларига захира таркиб спортчилари аниқлаб олиниши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!