Эндрик ҳужумкор жамоага ўтмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Эндрикни қишки трансферлар бозорида ижарага беришни режалаштирмоқда.
"ESPN" нашри берган маълумотларга қараганда, "қироллик клуби" уни Европанинг топ жамоаларидан бирига ижарага беришни режа қилган. Эндрикнинг ўзи ҳам топ-5 лигалардан бирига ёки Португалиянинг еврокубокларда иштирок этувчи жамоаларидан бирига ўтишни истаяпти. Бу иш Эндрик учун ҳам Жаҳон чемпионати олдидан тезроқ спорт формасини тиклаб олишига ёрдам беради.
Бразилиялик форвард ҳимояга эмас, ҳужумга кўпроқ эътибор қаратадиган жамоа сафига бориб қўшилмоқчи.
Маълумот учун, 19 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда бирорта учрашувда майдонга тушмади.



Фикрлар