Энди Гави "Барселона"да 6-рақамда ўйнайди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави клубнинг асосий жамоаси аъзоси сифатида рўйхатга олинди.

Tecno

Бу ҳақда футбол инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда маълумот  берди. Журналистнинг ёзишича, Гави Ла Лигада расман рўйхатдан ўтган. Романонинг сўзларига кўра, "Барселона" ва футболчининг ўзи премьер-лига клубларига ўтиши мумкин бўлган миш-мишларга қарамай, Гави рўйхатдан ўтишига шубҳа қилмаган.

Гавининг янги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган, товон пули 1 миллиард евро. Ярим ҳимоячи 6-рақамли либосда майдонга тушади.

Гави ўтган мавсумни каталонияликлар ва Ла Лига ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли "Барселона" ёшлар жамоасида футболчи сифатида ўтказди. У асосий таркибда 49 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!