Элбек Саматов: "2024 йилда бизни жуда муҳим ва масъулиятли вазифалар кутмоқда"

  • 31 декабрь, 2023, 17:36
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бир неча соатдан сўнг янги 2024 йилни қарши оламиз. Барчада байрам кайфияти ҳукмрон. “Андижон” футбол клубини янги йилда ажойиб, ёқимли онлар кутиб турганига ишонамиз. Шу фурсатдан фойланган ҳолда клуб бош директори Элбек Саматов барчани кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади ва шундай деди:

Tecno

“Эски йилни тугатиб, янги йилни қарши олиш арафасида турибмиз. Албатта, ортда қолаётган 2023 йил “Андижон” жамоамиз учун кўтарилиш мавсуми бўлди ва муваффақиятли онларимиз кўп бўлди.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, 2023 йилдан ажойиб хотира ва таассуротлар қолди. Лекин биз бу билан асло тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Олдимизга янгидан-янги мақсад ва режаларни қўйганмиз. Шундай экан, кириб келаётган янги 2024 йилда бизни жуда муҳим ҳамда масъулиятли вазифалар кутмоқда. Ишқибозларимизни эса ажойиб янгиликлар билан хушнуд этамиз.

2024 йилда жамоамизнинг ташкил топганига 60 йил тўлишини инобатга олган ҳолда муносиб иштирок этиб, мухлисларимизни янада хурсанд қилиш ва уларни ҳар доим ғалабалар билан қувонтириш ҳамма вақт ёқимлидир. Шу боис 2024 йил жамоамиз учун бундан-да омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб қоламан.

Шу ўринда янги йилда ўзбек футболида янада кўтарилиш, катта-катта ғалабалар ва улкан мақсадларга эришилишининг тилакдошиман. Терма жамоаларимизга эса омад тилаб қоламиз.

Барчани кириб келаётган янги йил байрами билан муборакбод этаман!”

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!