
Эдерсон ўрнига бошқа посбон келади
“Манчестер Сити” мутасаддилари асосий дарвозабон Эдерсоннинг жамоадан кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Бразилиялик посбонни анчадан бери Саудия Арабистони клублари катта маош ваъда қилган ҳолда Англиядан олиб кетмоқчи.
Манчестерликлар Эдерсонга ўринбосар қидиришда давом этади. Айни пайтда “шаҳарликлар”га Микеле Ди Грегорио маъқул бўлиб турибди. Италиялик дарвозабон ҳозир “Ювентус” шарафини ҳимоя қилмоқда.
Микеленинг ишончли ва барқарор ўйини Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штабига ҳам маъқул келади.
27 ёшли Ди Грегорио итальян футболидаги энг яхши дарвозабонлардан биридир. 2023–2024 йилги мавсумда “Монца”даги ўйинлари орқали лиганинг энг яхшиголкипери, деб топилишига асос бўлди. Шундан сўнг, уни Турин суперклуби трансфер қилди.
Ди Григорио жорий мавсумда 27 та учрашувда иштирок этиб, шулардан 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.
Фикрлар