
Эдерсон: "Ҳусанов буюк футболчилардан бири"
Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Манчестер Сити" "Брайтон" билан баҳс олиб боради. Мазкур тўқнашувдан аввал жамоа дарвозабони Эдерсон қишда янги қўшилган футболчилар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен кучайтиришни жуда ижобий нарса деб биламан. Ҳусанов эса буюк ҳимоячилардан бири, улкан истеъдод эгаси ҳисобланади. У сўнгги ўйинларда жуда яхши ўйнамоқда.
Нико ҳам бизга жуда керак бўлган позицияда ёрдам бериш учун келди. Эҳтимол жамоамиздаги энг муҳим позиция десам адашмаган бўламан. Шу билан бирга, у ҳимоявий жиҳатдан ҳам анчагина етук ўйинчи.
Мармуш олдиндан бизга қўшимча куч бериш, ёрдам бериш, яхши натижаларга эришиш учун муҳим футболчилигини билган эдик.
Бундан ташқари, бизда Витор бор, у жуда истиқболли келажакка эга ҳимоячидир" - дея таъриф бериб ўтди, бразилиялик посбон.
Маълумот ўрнида, бугунги учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
Фикрлар