Эдди Хау: "Биз Исакнинг тақдирини назорат қиламиз"

CHERY AUTO

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоа ҳужумчиси Александер Исакнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"У ҳали ҳам бизнинг футболчимиз. Биз билан амалдаги шартномаси бор. Шу боис, маълум маънода унинг келажак тақдирини назорат қиляпмиз. Мен уни жамоада қолишини ва келаси мавсумда майдонда кўришни хоҳлардим" — дея Хаунинг сўзларини келтиради "Sky Sports".

Шунингдек, Хау Исакни 150 миллион фунт стерлингдан камига сотиш нияти йўқлигини таъкидлади.

Айни дамда Швеция терма жамоаси форварди, "Ливерпуль" ва "Ал-Ҳилол" томонидан кўзланган футболчи ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!