
ЕЧЛ. "Ювентус" сафарда "Аякс"ни енга олмади
"Йохан Кройфф Арена"да кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Даставвал биринчи бўлим сўнггида Криштиану Роналду Жоау Канселунинг узатмасидан сўнг боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим аввалида эса Давид Нерес мувозанатни тиклади. Беллашувнинг қолган дақиқалари давомида бошқа гол киритилмади.
Энди барчаси Туриндаги баҳсда ҳал этиладиган бўлди. Жавоб ўйини 16 апрель санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар