ЕЧЛ ярим финал баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

BEPUL PROPAN

Ушбу ҳафта бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал  босқичининг дастлабки ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар аниқланди.

Турнирнинг мазкур босқичида  "Арсенал" - ПСЖ ва "Барселона" - "Интер" тўқнашувлари бўлиб ўтади. Дастлабки "Арсенал"ва ПСЖ ўртасидаги баҳсни словакиялик ҳакам Славко Винчич бошқариб боради. Навбатдаги "Барселона" - "Интер" беллашувига эса Клемен Тюрпен бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинлар 30 апрель ва 1 май саналарида бўлиб ўтади. Баҳслар старти - 00:00да.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!