ЕЧЛ. "Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

  • 23 Feb 03:02
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган "Интер" - "Порту" тўқнашувининг дастлабки ўйинида миланликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Учрашув тенг курашлар остида кечди. 78-дақиқада Отавио иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. 86-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Лукаку гол уриб, клубини ғалаба билан таъминлади.

Шу тариқа, жавоб ўйини олдидан "Интер" кичик устинликка эга бўлиб олди. Кейинги баҳс 15 март куни "Порту" майдонида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!