Дзюдо. Тошкентда юлдузлар жамланади

  • 22 Feb 12:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

3-5 март кунлари Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этувчи давлатлар сони ортиб бормоқда.

Tecno

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, улар орасида пойтахтимизга ташриф буюрадиган қуйидаги таниқли спортчиларни учратиш мумкин:

Австрия: Шамил Борчашвили (-81 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби) ва Михаела Поллерс (-70 кг, Токио-2020 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби);

Хорватия: Барбара Матич (-70 кг, 2 карра жаҳон чемпиони);

Куба: Энди Гранда (+100 кг, амалдаги жаҳон чемпиони);

Венгрия: Кристиан Тос (-90 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби ва жаҳон чемпиони);

Португалия: Жорж Фонсека (-100 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби ва 2 карра жаҳон чемпиони);

Сербия: Неманья Майдов (-90 кг, жаҳон чемпиони).

Бугунги кунга келиб, 46 мамлакатдан 279 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилди. Талабномалар келишда давом этмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!