Дзюдо. Ўзбекистон Улан-Батордаги турнирда кучли тўртликдан жой олди

  • 28 Jul 21:29
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Tecno

Уч кунлик мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Ўзбекистон давлат мадҳияси Мўғулистон заминида янгради. 

Абдураҳим Нутфуллоев (-66 кг)  "Ulaanbaatar Grand Slam 2025" чемпионига айланди. Бу билан у мусобақанинг кичик шов-шуви сабабчиси бўлди. Бу унинг "Grand Slam" туркумига кирувчи турнирлардаги илк медали эди. Ҳал қилувчи финал баҳсида жаҳон рейтинги пешқадамларидан бири, Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори Денис Виеру (Молдова) устидан ғалабага эришди. Бу муваффақияти, яъни қўлга киритилган 1000 очко эвазига янгиланган жаҳон рейтингида 64-поғонадан 29-ўринга кўтарилиб олди. 

Умар Бозоров (-90 кг) —  "Ulaanbaatar Grand Slam 2025" турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди. У ярим финалда ажойиб камбек эвазига россиялик Эдилсултановни мағлубиятга учратди. Финалда дзюдо ватани вакилига имкониятни бой берди. Бозоров 700 очко сабаб рейтингда 23-ўринга юқорилади. 

Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) бронза медали учун кечган беллашувда россиялик рақибга ютқазиб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!