Дзюдо. 2 спортчимиз имкониятни бой берди, Йўлдошев 1/4 финалда!

  • 26 ноябрь, 2021, 14:53
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақа старт олди.

Йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" турнирида терма жамоамиз вакиллари ҳам медаллар учун татамига чиқмоқда. Бироз аввал -66 кг вазндаги дзюдочимиз Дилшодбек Йўлдошев иккинчи давра учрашувида руминиялик Луcиан Думитресcуни қўшимча дақиқаларда оғритиш усули билан мағлубиятга учратди. Унинг чорак финалдаги рақиби украиналик Богдан Ядов бўлади.

Афсуски, Диёра Келдиёрова (-52 кг) полшалик Александра Калетага имкониятни бой бериб қўйди. -60 кг вазндаги Дилшодбек Баратов эса тожикистонлик Дилшот Халматовга йўлни бўшатиб берди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!