Дзаньоло ўзига янги жамоа танлади

  • 28 июнь, 2022, 19:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома” етакчиси Николо Дзаньоло фаолиятини “Ювентус”да давом эттиришни истаяпти. 22 ёшли ҳужумкор футболчи Туринга кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.

Ҳар икки клуб анчадан бери Николонинг трансфери бўйича музокараларни давом эттириб келмоқда.

“Рома” Дзаньоло учун 50-60 миллион евро талаб қилмоқда. Туринликлар суммани пасайтириш учун ўйинчи қўшиб бермоқчи. Бундан ташқари, “Ювентус” аввал футболчини ижарага олиб, трансфер ҳуқуқини кейинроқ сотиб олиш вариантини ҳам илгари сурмоқда.

Дзаньоло ўтган мавсумда 42 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва тўққизта ассист қайд этди. Унинг шартномаси яна икки йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!