Дунёнинг ҳеч бир клуби Неймар трансферини кўтара олмайди

  • 10 апрель, 2022, 16:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Неймар кейинги мавсум ҳам ПСЖда тўп тепади. L'Equipe нашрининг ёзишича, келаётган ёзда дунёдаги ҳеч бир клуб бразилиялик юлдузнинг трансферини кўтара олмайди. Шу боис, Неймар камида бир йил Франция пойтахтида қолади.

Tecno

Маълумотларга қараганда, ҳозирги молиявий шароитда клублар катта трансферларга эътибор қаратмаяпти. Парижликлар Неймар учун 100 миллион евро талаб қилаётгани ҳужумчининг бошқа жамоага ўтишига тўсқинлик қилади.

Агар харидор ПСЖни кўндирган тақдирда ҳам Неймарнинг маоши ўта юқорилиги трансферга йўл бермайди. Неймар маошини пасайишига рози бўладиган ўйинчилардан эмас. Шунинг учун ҳам бразилиялик юлдуз унинг барча талабларини бажариб келаётган парижликлар сафидан кетмоқчи эмас.

Неймар жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!