
Дунёда Холандни тўхтата оладиган фақат 3 та ҳимоячи бор
Германия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Манчестер Сити”нинг норвегиялик марказий ҳужумчиси Эрлинг Холандни тўхтата оладиган футболчилар номини айтди.
“Эрлинг – кучли футболчи, ҳақиқий машина. Уни тўхтатиш жуда қийин. Айрим замонавий ҳимоячилар унга қарши тура олади. Фикримча ҳозирги пайтда Холандни тўхтата оладиган фақат учта ҳимоячи бор: Салиба, ван Дейк ва мен”, - деди германиялик футболчи Cope нашрига берган интервьюсида.
24 ёшли футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида олтита ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини ўн марта ишғол қилишга эришди. Эрлинг айни пайтда дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Унинг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар