Достон Абдулҳаев: "Қизилқум” "чақилмас ёнғоқ!"
Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Достон Абдулҳаев бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу сафарги рақибимиз “Қизилқум” “чақилмас ёнғоқ”. Шу боис, бўлажак баҳснинг кескин ҳамда муросасиз курашлар остида, томошабоп кечиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, мазкур ўйинда янги бош мураббий Шерзод Ҳамидович Жўраев қўл остида майдонга тушамиз ва унинг дебют учрашувида ижобий натижани қайд этиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Шунингдек, аввалги ўйинларда омадсизликка учраб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, “Қизилқум” билан бўладиган баҳсда ғалаба қозониб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни шундай қийин кунларда ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз эса қўлдан келганича уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз, - деди Достон Абдулҳаев.



Фикрлар