"Динамо"нинг янги футболчиси: Мухлислар ишончини оқлашга умид қиламан!

  • 20 январь, 2022, 20:25
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Динамо" жамоасининг янги аъзоси Сайдулло Раҳматов клуб матбуот хизмати билан суҳбатда жамоадаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Динамо"га ўтганимдан хурсандман. Клуб раҳбарияти билан бир йиллик шартнома имзоладик. Жамоа машғулотларига қўшилганимга ҳали бир ҳафта ўтмаган бўлса-да, яхши таассурот қолмоқда.

Сербиялик бош мураббий қўл остида машғулотлар ўтяпмиз. Хорижлик мураббийнинг машғулотлари қизиқ ўтмоқда, дейиш мумкин. Жамоа фойдаланишга топширилган янги қароргоҳда тайёргарлик кўрмоқда. Бу йил деярли янги таркиб шаклланмоқда.

Умид қиламан-ки, мавсум давомида самарқандлик мухлислар ва бизга ишонч билдирганларнинг ишончини оқлай оламиз", - дейди 29 ёшли чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!