
Дэвид Бенавидес: "Сауль Альваресни айни пайтда биргина боксчи енга олади"
Ярим оғир вазнда WBC чемпиони Дэвид Бенавидес иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес учун жиддий рақиб кимлигини айтди.
"Айни пайтда "Канело"ни мағлуб эта оладиган биргина боксчи номини айтинг, дейишса, жимгина Теренс Кроуфорд кўрсатган бўлардим. Унинг жанг IQ си бутунлай бошқа даражада. Умуман, ҳар икки чарм қўлқоп устаси ҳам бир-бирига жуда муносиб рақиб" - деди Бенавидес Камару Усмон ва Генри Сехудо билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Альварес (63-2-2, 39 КО) ва Кроуфорд (41-0, 31 КО) тўқнашуви 13 сентябрь куни АҚШда бўлиб ўтади.
Фикрлар