Депай "Барса"га ўтишга рози бўлди

  • 09 Sep 16:53
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай келажаги тўғрисида бир қарорга келди.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 26 ёшли футболчи ўзини "кўк-анорранглилар" сафида синаб кўрмоқчи. Мемфис "Барселона" у ютмоқчи бўлган совринлар учун кураша олишига ишонмоқда. Аммо "Лион" ва "Барса" музокаралар борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.

Французлар ўз футболчиси учун сўраётган 25 млн еврони каталонияликлар тўлашга шошмаяпти. Бир йилдан кейин эркин агентга айланадиган футболчи учун "Барса" раҳбарлари пул сарфламоқчи эмас. Бироқ бош мураббийнинг талаби вазиятни ўзгартириб юбориши ҳам мумкин.

 

Comments

You must be logged in to commet!