
Дембеле "Милан"нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли футболчига “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. Дембеле “шпорлар” сафида камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва шу сабаб Лондондан кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда жами 15та учрашувда иштирок этди.
Фикрлар