Деле Алли Италия А Сериясига йўл олиши мумкин

  • 17 Dec 16:04
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Сеск Фабрегас бошчилигидаги "Комо" трансферлар ойнасида "Тоттенхэм"нинг собиқ юлдузи ҳисобланган Деле Аллини олиб келмоқчи.
 
"ESPN" нашрининг хабарига кўра, испаниялик бош мураббий футболчининг иқтидорини билган ҳолда ўз жамоасига жалб қилмоқчи. Бироқ, унинг ҳозирги жисмоний ҳолати ва жароҳатга мойиллиги мутахассисни ўйлантирмоқда. "Эвертон" ва "Бешиктош" каби клублар футболчининг сўнгги жамоалари саналади. Англиялик ҳавбек жамоаси билан шартномасини бекор қилиб, 1 июлдан буён эркин агент бўлиб келмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 385 та ўйинда майдонга тушиб, 94 та гол ва 72 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!