Де Хеа яна бир Италия клуби билан музокаралар олиб бормоқда

  • 08 Aug 21:10
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Давид де Хеа аввалроқ "Женоа" билан музокараларга киришнгани ва келишув амалга ошмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Эндиликда у бошқа бир Италия клубига ўтиши мумкин. 

Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, испаниялик дарвозабонга "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар 1+1 кўринишидаги шартнома борасида музокаралар ўтказишяпти. 

Де Хеа бир йилдан ортиқроқ вақт давомида клубсиз бўлиб қолмоқда. У 2023 йилнингн ёзида "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашиб, эркин агентга айланди. Шундан кейин у билан "Лацио", "Женоа" ва бир нечта Испания клублари битим имзолашга ҳаракат қилиб кўрди.

Миш-Мишларга кўра, Давид ўзига янги жамоа топа олмаса, футболчилик фаолиятини якунлаши ҳам мумкин. 

Comments

You must be logged in to commet!