Де ла Фуэнте Испания терма жамоасига шарт қўйди

  • 29 Dec 00:30
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасидаги маошини оширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда "Cadena SER" нашри хабар берди

Де ла Фуэнте манфаатларини ҳимоя қилувчи агентлик Испания Қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) билан миллий терма жамоа бош мураббийи шартномасини қайта кўриб чиқиш бўйича музокараларни бошлади. Амалдаги келишувга кўра, 63 ёшли мутахассиснинг маоши бир миллион евродан ошади.

Tecno

Антон Меана "El Larguero" дастурида айтишича, де ла Фуэнте 2028 йилгача тўлиқ янги шартнома тузишни ва унинг термадаги собиқ ҳамкасби Луис Энрике олган маошга тенг - йилига уч миллион евродан ортиқ маош олишни истаяпти. Ўз навбатида, федерация икки миллион евродан ошмайдиган маблағни таклиф қилмоқчи. Сабаби, улар мураббийни Энрике каби мақомга эга эмаслигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, федерация Луис де ла Фуэнте билан шартномани узайтиришни биринчи даражали вазифа деб ҳисобламайди. Бироқ, унинг кетишини ҳам хоҳламайди, чунки у ўз вазифасини яхши бажармоқда.

Маълумот учун, Мутахассис ёзда Испания терма жамоаси билан "Евро-2024" чемпиони бўлган эди.

Comments

You must be logged in to commet!