
Давид Гоффин сўзининг устидан чиқди
Бельгиялик теннисчи Давид Гоффин "Мастерс" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи даврасида ишончли ғалабага эришди.
Цинциннати шаҳрида ўтаётган ушбу мусобақада Давид аргентиналик Гвидо Пельяни 6:1, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа "Western & Southern Open"нинг 1/8 финалида Гоффин франциялик Адриан Маннаринога қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар