Дарвозабон барча замонлар рекордини ўрнатди

  • 10 октябрь, 11:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ўз майдонида Уэльсга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда голларни Морган Рожерс, Олли Уоткинс ва Букайо Сака киритди.

Tecno

Бироқ учрашув қаҳрамони Англия миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Жордан Пикфорд бўлди. “Эвертон”нинг 31 ёшли вакили Англия терма жамоаси тарихида кетма-кет саккизта учрашувда тўлиқ иштирок этиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган биринчи дарвозабон бўлди.

Бу рекордни статистик маълумотлар маркази Opta мутахассислари ҳам қайд этиб қўйжи.

Пикфорднинг қуруқ серияси ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошланган. Ўшанда англияликлар Миллатлар лигаси доирасида Грециядан 3:0 ҳисобида устун келганди.

Тажрибали посбон бош жамоа дарвозасини 2017 йилдан бери қўриқлаб келади ва ҳозирга қадар 79 та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!