Дамир Темиров: "Ярим йиллик тасаввур қилган даражамдан ҳам зўр бўлди"

  • 7 декабрь, 2024, 10:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумнинг иккинчи даврасида "Андижон" жамоасига қўшилган 26 ёшли ярим ҳимоячи Дамир Темиров қисқа вақт ичида “Андижон” оиласига жуда яхши мослашиб кетди. У Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 14 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли пасни амалга оширди.

Tecno

Темиров “Андижон” матбуот хизматига ортда қолган мавсум ҳақида қуйидагиларни айтди:

“Жуда ҳам илиқ таассуротлар қолди. Аллоҳга шукр, бу ярим йиллик тассаввур қилган даражамдан ҳам зўр бўлди.

Жамоада энг кўп ёққан нарсалар - бу ички муҳит ва яратилган шароитлар. Коллектив ўртасида бир-бирига бўлган ҳурмат ва интизом. Барчаси менга ёқди.

Ўзбекистон Кубогини ютишимизга ишонгандим. Чунки Хомяковни бу жанговар жамоасини тўхтатиш жуда қийин.

Мухлислар ҳақидаги таассуротларим эса ажойиб. Бир сўз билан айтганда ТОП!”, - дейди Дамир Темиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!