Даҳшат! Кейн қаторасига саккизинчи ўйинида гол уришга муваффақ бўлди

BEPUL PROPAN

"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн кеча яна гол уришга муваффақ бўлди. Англия термаси сардори Мальтага қарши кечган ўйиннинг 75-дақиқасида ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Харри ўзи иштирок этган қаторасига 8-ўйинда ҳам рақиб дарвозасига тўп киритишнинг уддасидан чиқди. У клуб ва терма сафидаги сўнгги 8 та учрашувда 15 та гол уришни уддалади. 

Шунингдек, Кейн Англия терма жамоасида сўнгги 31 баҳсда 34 та голда қатнашди. Унинг ҳисобида 28 та гол ва 6 та ассист мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!