
Coca Cola Суперлига. Водий дербисида "Қўқон-1912" ғалабани илиб кетди
Coca Cola Суперлигаси 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Андижон" клублари ўртасидаги баҳс якунланди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлабки гол 12-дақиқада қўқонликлар томонидан киритилди. Кейинчалик, "Андижон" футболчилари ҳисобни тенглаштирди. Бироқ захирадан майдонга тушган Мурод Холмуҳаммедов асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида тўп киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан кейин "Қўқон-1912" клуби мусобақа онлайн жадвалида 3-ўринга кўтарилди. "Андижон" эса 12-поғонада қолди.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+2'
Андижонликлар бурчак тўпини ўйинга киритмоқда. Дарвозабон ҳам шу ерда.
- 90'
Бош ҳакам асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берди.
- 90'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Мурод Холмуҳаммедов пенальтини моҳирона амалга оширди ва ҳисобни жамоаси томонига ўзгартирди.
- 89'
"Қўқон-1912" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 88'
Бу сафар "Андижон" дарвозаси томон пенальти белгиланди.
- 86'
Қувондиқ Рўзиевнинг кучли зарбасини рақиб кипери қайтарди.
- 83'
Жумабоев жароҳат олгандек кўринмоқда. Аммо ўйинни давом эттираяпти.
- 80'
Учрашув якунига етаётган бир вақтда андижонликлар шиддатли ҳужумларни камайтирмаяпти. Навбатдаги бурчак зарбаси ҳам хавфли чиқди.
- 78'
Андижонликлар ўта ҳавфли ҳужумдан фойдала олишмади. Жумабоевнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ.
- 75'
Мурод Ҳолмуҳаммедов майдонга қайтмоқда. У майдонда ҳаракат қилган Авазхон Маматхўжаевни алмаштирди. Шунингдек, Ҳасанов ўрнига Азимов ўйинга қўшилди.
- 72'
Норбеков катта тезликда қарши ҳужумга югурди. Аммо жарима майдончаси ичида йиқилию тушди.
- 71'
"Андижон" футболчиси жароҳат олиб майдонда ётибди.
- 70'
"Қўқон-1912" ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди. Ботирали Эргашев ҳушёрликни йўқотмаган экан.
- 68'
Бердиевнинг жарима тўпидан берган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
- 66'
"Андижон"нинг эрта прессинги натижасида қўқонликлар ҳимоясида саросима юзага келмоқда.
- 64'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Тўп олдига яқинлашган Жамшид Ҳасанов дарвозани ишғол этди.
- 62'
"Андижон"нинг тинимсиз ҳужумлари натижасини берди: Мерзляков рақибини жарима майдончаси ичида йиқитди.
- 60'
Амалга оширилган ўзгаришлар Қўқонликлар ўйинини кучайтириб юборди.
- 57'
Майдонда ҳаракат қилган Якуба Бамба ва Ҳамидулло Абдуҳамидов ўрнига Иқбол Маликжонов ҳамда Шоҳназар Норбеков майдонга туширилди.
- 56'
"Қўқон-1912" бош мураббийи бош ҳакамга эътироз билдиргани учун жазоланиши мумкин эди.
- 55'
Кумиков шогирдлари турли ҳил комбинациялар орқали рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринмоқда.
- 53'
Андижонликлар голга яқинлашмоқда. Ҳужумлар сони кўпайди.
- 50'
Якуба Бамба рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
- 49'
Жамшид Ҳасанов жарима зарбасидан узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни қайтариб юборди.
- 47'
Якуба Бамбага тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг ҳолати яхши.
- 46'
Танаффусда Ашурматов ўзгариш амалга оширди: Қувондиқ Рўзиев Филипп Раевац ўрнига майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 46'
Жамоалар майдонга қайтишди. Бироздан кейин водий дербисининг иккинчи бўлими бошланади.
- 45+2'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Биринчи бўлим сўнгини "Андижон" футболчилари ҳужумда ўтказмоқда.
- 41'
Гарчи қўқонликлар ҳисобда олдинда бораётганликларига қарамай, андижонликлар фаол ўйин кўрсатмоқда.
- 39'
Рақиб посбони олдинга чиқиб кетганини пайқаган "Андижон" футболчиси узоқ масофадан зарба йўллади. Унинг уриниши бироз ноаниқ кетди.
- 36'
Жамоалар майдон марказида турмаяпти. Ўйин шиддатли руҳда кечмоқда.
- 34'
Акбаровнинг қўпол харакати туфайли "Фндижон" футболчиси жароҳат олиб, майдонда ётибди.
- 33'
Бобир Акбаров ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 30'
Усмонали Исмоналиев рақиб қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун жазоланди.
- 28'
Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичига ёриб кираётган рақибини қўли билан ушлаб қолди. "Андижон"да хавфли стандарт вазият.
- 25'
"Қўқон-1912" бурчак тўпидан кейин қарши ҳужумни ўтказиб юборишига бир баҳя қолди. Ҳимоячилар марказда яхши ҳаракат қилди.
- 23'
Қўқонликлар ҳам олдинга ўтмоқда. Энди "Андижон" прессингда.
- 20'
Муҳаммаданас Ҳасанов ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантириш олди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.
- 17'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Бердиевнинг ажойиб пасини Йосович боши билан дарвозага киритди.
- 17'
Темур Усмонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 16'
Андижонликлар босим уюштирмоқда. Кетма-кет 3 та бурчак зарбасини ижро этган Мираҳматовнинг уринишларини "Қўқон-1912" футболчилари базўр қайтармоқда.
- 13'
"Андижон" жамоаси аъзолари катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.
- 10'
Абдуҳамидовнинг бош билан берган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.
- 8'
Илк карточка Сирож Мелиевга кўрсатилди.
- 7'
Жамшид Ҳасанов тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, қулай вазият қўлдан кетди.
- 4'
"Қўқон-1912" клуби футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Ҳакам жим.
- 3'
Андижонликлар қулай жарима зарбасини ижро этишади.
- 1'
Учпашув бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида икки клуб футболчилари ўзаро расмга тушиб олишди.
- 0'
Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари
Фикрлар