Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" қўшимча вақтларда гол уриб, ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Coca Cola Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Унда қўқонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ягона гол бош ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Мурод Холмуҳаммедов томонидан киритилди. 11 метрлик нуқта олдига яқинлашган футболчи дарвозабонга имконият қолдирмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Қўқон-1912" жамоаси турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп олдига яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов дарвозани ишғол қилди.

  • 90+2'

    Абдуҳамидовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Майдонда ҳаракат қилган Якуба Бамба ва Шоҳназар Норбеков ўрнига Иқбол Маликжонов ҳамда Ҳамидулло Абдуҳамидов туширилди.

  • 85'

    Қанотдан узатилган тўпни Юсупов ушлаб олди. У бугун яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 83'

    Учрашув якунланаётган бир пайтда жамоалар эҳтиёткорликни оширмоқда.

  • 80'

    Холмуҳаммедовнинг жарима тўпидан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.

  • 77'

    Қўқонликларнинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

  • 75'

    Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Сардор Азимов Муҳаммаданас Ҳасанов ва Авазхон Маматхўжаев ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Ҳозиргина жароҳат олган Тоҳир Шамситдинов ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Даврон Ҳошимов майдонга тушди.

  • 71'

    Тоҳир Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган наманганликларнинг уринишини рақиб посбони хотиржам ушлаб олди.

  • 67'

    Тоҳир Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 67'

    Сухроб Бердиев огоҳлантирилди.

  • 65'

    Игорь Соловьёв Павел Голишевни алмаштирди.

  • 64'

    Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдончаси чизиғи олдидан берган зарбасини яна бир бор Ўткир Юсупов бартараф этди.

  • 61'

    "Навбаҳор" орқа чизиқда тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 58'

    Бердиевнинг узоқ букчакка йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди.

  • 57'

    Руслан Болов ўз ўрнини Забихулло Ўринбоевга бўшатиб берди.

  • 55'

    Якуба Бамба жароҳат олиб майдонда ётибди. Шифокорлар майдонга тушиб келишди.

  • 53'

    Ўйин кескинлашмоқда. Ачинарлиси, ҳужумлар билан эмас, қўполликлар туфайли.

  • 50'

    Биринчи бўлимдаги каби қўқонликлар прессинг уюштирмоқда.

  • 47'

    Тайм бошини наманганликлар фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.

  • 43'

    Рақибини чалиб йиқитган Голбан сариқ карточка билан жазоланди.

  • 42'

    Қанотдан ёриб кирган Маҳмудхожиевнинг тезлиги ўз зарарига ишлади. Вазият бой берилди.

  • 40'

    Руслан Болов сариқ карточка олди.

  • 39'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норбеков рақиб посбонини алдаб ўта олмади. Юсупов бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилди.

  • 37'

    Иккинчи темп билан ҳужумни давом эттирган "Қўқон-1912" футболчисининг кучли зарбасини яна бир бор Юсупов зарарсизлантирди.

  • 36'

    Қўқонликларда стандарт вазият. Муҳаммаданас Ҳасановнинг узатмасини Юсупов уриб юборди.

  • 34'

    "Навбаҳор" тўп назоратини қўлга олмоқчи. "Қўқое-1912" прессингда.

  • 31'

    Баҳс тенг курашлар остида кечмоқда. Ҳеч қайси жамоа яққол устунликка эга эмас.

  • 28'

    Бердиев иккинчи қаватдаги курашда Шамсиев билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 26'

    Тўпни олиб қўйиши билан дарҳол олдинга ўтган қўқонликлар голли вазиятни қўлдан чиқарди. Бердиев бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.

  • 26'

    Наманганликларнинг навбатдаги ҳужумини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 22'

    ЖАмоалар майда қўполликлар билан бир-бирларининг ҳужумларини тўхтатмоқда. Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 19'

    Бу сафар Маҳмудхожиев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 17'

    Шоҳруҳ Маҳмудхожиевга ортдан қўполлик ишлатгани учун Аваз Маматхўжаев огоҳлантирилди.

  • 15'

    Икки жамоа футболчилари ҳам навбатма-навбат олдинга ўтмоқда.

  • 12'

    Қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берган Турғунбоевнинг уриниши бироз ноаниқ кетди.

  • 10'

    Бош ҳакам Аҳмедов ҳамда Бамбани ўз ёнига чақириб, оғзаки огоҳлантириш берди.

  • 8'

    Азим Аҳмедов асабларини жиловлаб олиши зарур. У ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда.

  • 6'

    "Навбаҳор" вакиллари устунликни қўлга олишга интилмоқда.

  • 4'

    Азим Аҳмедовнинг қулай узатмасидан кейин бош ҳудудга эга бўлган Болов ҳужумни самарали давом эттира олмади.

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ ҳужумга ўтган наманганликлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари. Танловингиз марказида эканлигимиздан хурсандмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
28/08/2020 22:09
Кокон балли сен билан фахирланаман рахмат одад
Рустам Содиков
28/08/2020 21:21
Нуъмон 2017 йилда зур таркибли "Пахтакор"ни жар ёкасига олиб келган эди! Унинг хасадгуйлиги билан Ж. Искандаров, И.Сергеев ва Ж.Машариповлар уша пайтлари захирага тикиб ташланганди. К. Махарадзе эса уша урганишган уйинчилари ёнида йуклигидан "куролсиз"ланиб колганди. Ва бошка бир канча бош бошдокликлар килганди.
Кейинги йили эса, "Кукон"ни шарманда килиб, аутсайдерга айлантирганди. Энди эса "Навбахор"ни хам 1 лигага олиб утади!
Наманганликлар Нуъмон сизларни командани шарманда киладиёв, эхтиёт булинглар!