Coca Cola Суперлига. "Металлург" сўнгги дақиқаларда икки гол уриб, камбэк амалга оширди
Coca Cola Суперлигаси 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" учрашуви якунланди. Ўйин бекободликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 40-дақиқада "Сурхон" футболчиси Александр Касьян ҳисобни очган бўлса, Ихтиёр Тошпўлатов асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида тарози паллаларини тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда айнан унинг ўзи ғалаба голини киритиб, жамоасига 3 очко келтирди.
- 90+7'

Қизиқарли учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+5'

Захира ўриндиғидан бош ҳакамга эътироз билдирган Даврон Анваров қизил карточка олди.
- 90+4'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Тошпўлатовдан дубль! Ихтиёр жамоасининг иккинчи голини киритди.
- 90+3'
Гол урган бекободликларнинг шашти баланд.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Ихтиёр Тошпўлатов қанотдан узатиоган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
- 89'

Ғофуровнинг жарима тўпидан берган зарбасини Лобанов ушлаб олди.
- 88'

Шавкат Саломов ўрнига Дарко Станоевич ўйинга қўшилди.
- 86'
Шаҳзод Убайдуллаев рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам уни аяди.
- 84'

Шерзод Каримов ҳозиргина жароҳат олган Ҳусниддин Ғофуров ўрнига майдонга қўшилди.
- 82'

"Сурхон" футболчисига ёрдам кўрсаилмоқда.
- 81'
Бекободликлар катта устунлик билан олдинга ўтмоқда.
- 79'
Андреевнинг узатмасидан кейин жарима майдончаси ичида саросима юзага келди. Воҳаликлар қийинчилик билан тўпни узоқлаштиришди.
- 77'
Саломов рақибини алдай олмади. Акс ҳолда, у дарвозабон билан бирга-бир вазитга чиқиб бориши мумкин эди.
- 74'

Бекободликлар сафида Эргашев ҳамда Бобожонов ўйинга қўшилди. Улар Анваров ва Тошқўзиев ўрнида ҳаракат қилади.
- 74'
Ён чизиқдан узатилган тўпга Касьян ета олмади.
- 71'

Ҳусниддин Ғофуров Нуриддин Ҳасанов ўрнига майдонга қўшилди.
- 70'
Акбар Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 68'
Убайдуллаевнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди.
- 65'

Ўйин бироз қўпол руҳда давом этмоқда. Футболчилар асабларини тинчлантириб олишлари зарур.
- 62'

Аъзам Алиев ҳамда Саломат Қуттибоев ўзаро тўқнашиб кетишди.
- 58'

Намозовнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Аммо у бироз аввал офсайдда қолган экан.
- 56'

"Металлург" сафида икки футболчи майдонга туширилди. Абдуллаев ва Нарзуллаев ўрнига Қуттибоев ҳамда Абдулҳақов ўйинга қўшилди.
- 54'
Александр Лобанов ҳамда Нуриддин Ҳасанов ўзаро келиша олмай қолишди. Ҳакам иккала футболчини ҳам оғзаки огоҳлантирди.
- 53'
Иккинчи бўлимда "Сурхон" футболчилари фаолроқ ҳаракат қилмоқда.
- 50'

Катта тезликда қарши ҳужумга югураётган рақибини чалгани учун Даврон Анваров сариқ карточка олди.
- 48'
Равшан Хайдаров шогирдлари позицион ҳужумга ўтмоқда.
- 46'
Аъзам Алиев бўлим бошидаёқ узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтишди. Биз ҳам қайтамиз.
- 46+2'

Танаффус!
- 45+1'

Сулаймоновнинг зарбасини Лобанов ушлаб олди.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Даврон Анваров жароҳаи олганга ўхшайди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 43'

Рақибига ортдан зарба бергани учун Нуридди Ҳасанов жазоланди.
- 42'
Голдан руҳланган воҳаликлар шиддатли ҳужумларни давом эттирмоқда.
- 40'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Сардор Сулаймоновнинг қулай узатмасидан сўнг Касьян ҳисобни очди.
- 38'
Саломовнинг узатмасини дарвозага йўллаган Касьяннинг уринишини ҳимоячилар бартараф этди.
- 35'
Шаҳзод Убайдуллаев рақибига нисбатан хавфли ўйнади. Ҳакам бу сафар уни оғзаки огоҳлантирди.
- 33'

Хайдаров шогирдларининг хавфли қарши ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.
- 31'

Бекободликлар бурчак зарбасини амалга оширади.
- 29'

Тошқўзиев офсайдда қолиб кетди.
- 27'
Сардор Сулаймонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо ортдан етиб келган ҳимоячилар унга зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 24'
Воҳаликларнинг ҳавфли қарши ҳужуми ноаниқ пас орқали узилиб қолди.
- 23'
Бекободликлар олдинги чизиқда ўзаро паслар узатмоқда.
- 20'

Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар аллақачон майдонда.
- 18'
Абдуллаевнинг зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
- 16'

Дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилганлиги учун Зоҳид Абдуллаев огоҳлантирилди.
- 16'

Дониёр Нарзуллаевнинг хавфли зарбасини рақиб посбони қайтарди.
- 14'
Ҳозирча Шипилов шогирдлари фаолроқ кўринмоқда.
- 11'

"Металлург" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбасини воҳаликлар посбони ушлаб олди.
- 10'
"Сурхон" ҳимоячилари ўзаро тушунарсиз паслар бермоқда. "Металлург" прессингда яхши ишламоқда.
- 8'
Шипилов шогирдлари дарвозага яқин нуқтадан стандарт вазият ижро этишди. Бироқ тўп жонли девордан ўтмади.
- 5'
Жарима майдончаси ичига етказилган тўпни Лобанов ушлай олмади. Тўп унинг қўлига урилиб, дарвоза устунига тегди. Дарвозабоннинг ўзи кейин уни узоқлаштирди.
- 4'
"Металлург" футболчилари қулай имконият ҳосил қилганди. Аммо бироз аввалроқ ўйин қоидаси бузилган экан.
- 2'
Илк дақиқалардаёқ бекободликлар олдинга ўтишди ва бурчак тўпи ишлаб олишди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
- 0'
Ассалому алайкум, миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари!



Фикрлар