"Coca-Cola Students cup" совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади

  • 13 Apr 14:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган "Coca-Cola Students cup" мусобақаси 29 апрель куни старт олади. Унда пойтахт ҳамда Тошкент вилояти олий таълим муассасалари жамоаларининг иштирок этиши кўзда тутилган. 

Tecno

Икки йил аввалги мусобақада бўлгани каби жорий мавсумда ҳам совриндорлар қаторидан жой олган жамоалар талабаларини совғалар кутади. Мусобақа низоми бўйича ҳар бир иштирокчи жамоа 12 нафар талаба, бир нафардан мураббий ҳамда жамоа учун жавобгар шахсни рўйхатдан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, 14 нафар рўйхатдаги шахс эҳтимолий муваффақият учун рағбатлантирилади.

"Coca-Cola Students cup" мусобақасини кучли учликда якунлаган жамоанинг ҳар бир аъзосига велосипед тақдим этилади. 2-ўрин соҳибларини Смарт телевизорлар, ғолибларнинг ҳар бирини эса ноутбук кутади. Шунингдек, мусобақа тўпурари учун махсус соврин бор. 

Лига иштирокчи жамоаларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган бўлиб, бу ҳақда қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Comments

You must be logged in to commet!