Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат кубоги беллашувлари ўтказилди

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 22-24 августь кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз бўлган Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар,  ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Tecno

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбек жанг санъати федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри,  Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 900 нафарга яқин иштирокчилар "Комплекс машқ", "Темурийлар жанг усусли",  "Жамоавий кўргазмали чиқиш" ва "Ассалом тонг" йўналишлари бўйича куч синашишди.

Мусобақа регламентига кўра, беллашувларнинг  биринчи куни дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Юқори савиядаги очилиш маросимида бир гуруҳ спорт жонкуярларига Ўзбек жанг санъати федерацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг, ўзбек жанг санъати усталарининг  кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. 

Икки кун давом этган  "Комплекс машқ", "Темурийлар жанг усули", "Жамоавий кўргазмали чиқиш" ва  "Ассалом, тонг  йўналишлар бўйича жамоалар бор маҳоратларини намойиш этишди. Анвар Нуралиев бошчилигидаги бир гуруҳ ҳакамлар эса спортчиларнинг чиқишларини баҳолаб боришди. Якуний натижаларга кўра қўйдаги жамоалар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. 

Ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида: 
1. Андижон вилояти
2. Бухоро вилояти 
3. Тошкент шаҳри 

Ўсмирлар ўртасида умумжамоа ҳисобида: 
1. Тошкент вилояти 
2. Наманган вилояти 
3. Фарғона вилояти 

Катталар ўртасида умумжамоа ҳисобида: 
1. Тошкент шаҳри 
2. Жиззах вилояти 
3. Сирдарё вилояти 

Таъкидлаш жоиз,  Ўзбек жанг санъати спорт тури навбатдаги BRIKS ўйинлари дастуридан расман жой олди ва мазкур Ўзбекистон кубоги мусобақаси BRIKS ўйинларига саралаш вазифасини ўтаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!