
Чемпионлар лигасида жамоаларнинг турнирда ғолиб бўлиш имкониятлари баҳоланди
FourFourTwo портали УЕФА Чемпионлар лигасининг янги мавсумида жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. Турнирнинг асосий фаворити амалдаги ғолиб - Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳисобланмоқда. Рейтингда иккинчи ўринни Каталониянинг "Барселона" клуби эгаллаган бўлса, кучли учликни Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси якунлаган.
Ўнталикка шунингдек, "Реал Мадрид", "Челси", "Бавария", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Наполи" ва "Интер" клублари ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумидаги финал ўйинида ПСЖ ва Миланнинг "Интер" жамоалари ўзаро беллашган эди. Луис Энрике шогирдлари Италия топ-клубини осонлик билан 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Парижликлар тарихда илк бор Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Фикрлар