Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
УЕФА жорий ҳафта бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинларининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
"Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (0:0) рақиб дарвозаси томон 2 та зарба берди ва 8 та вазиятда тўпни рақибдан қайтариб олди.
"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ПСЖ билан ўйинда (2:0) 31,4 км/соат тезликка эришди.
"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда (2:0) рақиб дарвозасига 2 та зарба берди ва 10 та вазиятда тўпни рақибдан қайтариб олди.
"Бенфика" ярим ҳимоячиси Рафа Силва "Брюгге"га қарши ўйинда (5:1) дарвоза томон 3 та зарба йўллаб, 1 та гол урди, максимал тезлик - 32,6 км/соат.



Фикрлар