“Челси”нинг бир дарвозасига 8 та голкипер йиғилиб қолди

  • 06 Aug 09:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” ёзги трансферлар бозорида фаоллик кўрсатмоқда. Лондонликлар яна бир харидни муваффақиятли якунланди. Бельгиянинг “Генк” клуби дарвозабони Майк Пендерс тақдирини “Челси” билан боғлади.  

Tecno

Қизиғи шундаки, бу трансфердан кейин “Челси” ихтиёридаги голкиперлар сони саккизтага етди. Бошқа бирорта жамоада бундай бўлмаса керак.

Ҳозирнинг ўзида “аристократлар”да Кепа Аррисабалага, Роберт Санчес, Жорже Петрович, Маркус Беттинелли, Лукас Бергстрем, Габриэль Слонина, Филип Йоргенсен каби дарвозабонлар бор.

Жамоага саккинчи дарвозабон бўлиб қўшилган 19 ёшли Майк Пендерс ҳозирча асосий таркибга даъвогарлик қилмайди. У фаолиятини ижара асосида “Генк” клубида давом эттираверади.

Comments

You must be logged in to commet!