“Челси”да ўйнаган юлдуз “Ливерпуль”га мағлубиятдан қутилиш йўлини кўрсатди
Ўз даврида “Челси” ва Англия терма жамоасининг энг ёрқин ўйинчиларидан бўлган Жо Коул мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”нинг тўрт учрашувдан иборат мағлубиятли сериясига муносабат билдирди.
- “Ливерпуль” ҳозир жуда қийин даврларни бошдан ўтказмоқда. Ёзда улар таркибни қимматбаҳо ва зўр футболчилар билан кучайтирган эди. Бироқ жамоа ўйинида мувозанат бузилган.
Чемпионлик мавсумида ливерпулликлар айнан балансни зўр ушлагани эвазига ғолиб чиққан эди. Жамоа тез орада ўзининг вақт синовидан ўтган услубига қайтиши керак, - деди Жо Коул.
Арне Слот шогирдлари янги чемпионатни муваффақиятли бошлаб, қаторасига бешта учрашувда зафар қучган бўлса-да, Премьер-лига доирасидаги охирги учта учрашувда “Кристал Пэлас”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Брентфорд”га имкониятни бой берди.



Фикрлар