“Челси” ёш футболчига кўп пул сарфлайди

  • 2 декабрь, 2022, 09:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси ярим ҳимоячиси Нико Уильямс фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконига эга.

Tecno

Goal нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” 20 ёшли футболчи учун испан клубига 50 миллион евро тўлашга тайёр.

Бу ярим ҳимоячи кутилмаганда Қатардаги жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрикедан таклиф олди.

Мураббийлар штаби уни асосан захирадан майдонга туширмоқда.

Нико Уильямс Испания чемпионатида учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Уни “Арсенал” скаутлари  ҳам кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!