“Челси” яна иккита катта трансферни кўзлаяпти

  • 23 август, 2021, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Челси” раҳбарияти жамоага Чемпионлар лигасининг бош совринини олиб берган Томас Тухелни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Германиялик мутахассис клуб академияси тарбияланувчилари ва таниқли юлдузлардан енгилмас жамоа тузмоқда.

Айни пайтда Тухель жамага “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунда ва “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени кераклигини таъкидлаяпти.

“Севилья” франциялик футболчиси учун 70 миллион фунт талаб қиляпти. Лондонликлар бу нарх тушишини кутмоқда. “Монако” жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмаса, етакчисини 35 миллион фунтга сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!