"Челси" Хави Симонс учун музокараларда олдинга силжиди

CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Хави Симонснинг трансфери бўйича "Челси" клуби билан музокаралар ижобий тарзда давом этмоқда. Бу ҳақда трансфер масалалари бўйича ишончли манба – Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Tecno

Журналистнинг маълумотларига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар яхши йўналишда кетмоқда. Олдинда яна кўп ишлар бор, аммо жараён тўғри томонга қараб ривожланмоқда.

Шунингдек, Хавини "аристократлар"нинг спорт лойиҳаси қизиқтираётгани қайд этилган. Лондон клуби ва 22 ёшли нидерландиялик футболчи ўртасидаги шахсий шартлар бўйича ҳам маълум силжиш кузатилмоқда.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Симонснинг трансфер қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!