"Челси" Хаверц борасида "Реал" билан музокаралар ўтказишга тайёр

  • 02 Jun 23:05
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" футболчиси Кай Хаверц ёзда Мадриднинг "Реал" клубига кўчиб ўтиши мумкин. "Қаймоқранглилар" Беллингем трансферини амалга ошириб бўлгач, германиялик ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. 

Tecno

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "аристократлар" Хаверцни қўйиб юборишга қарши эмас, лекин улар Кайни жуда қимматга сотмоқчи. Агарда "Реал" бунга рози бўлса, футболчи фаолиятини Испанияда давом эттириш эҳтимоли мавжуд. 

Хаверц "Қироллик клуби"нинг ягона трансфер мақсади эмас. Жамоа Роберто Фирмино ва Хоселу каби ҳужумчилар билан шартнома имзоламоқчи. Шунингдек, Браим Диас ҳам "Реал"га қайтиши кутилмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!