
"Челси" унверсал футболчи учун 50 миллион тўламоқчи
"Челси" "Аякс" ярим ҳимоячиси Эдсон Альварес учун таклиф юборди.
"Telegraaf" нашри хабарига кўра, Лондон клуби марказий ҳимоячи ёки ярим ҳимоячи сифатида ўйнай оладиган унверсал 24 ёшли футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бош мураббий Томас Тухель трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳимоя чизиғни янада кучайтиришдан манфаатдор.
Олдинроқ "Ньюкасл" Альварес учун "Аякс"га 40 миллион евро тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.
Ярим ҳимоячи 2019 йилнинг июлидан бери "Аякс"да тўп тепиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. Жорий мавсумда Альварес клуби сафида 3 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.
"Transfermarkt" портали футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар