“Челси” Роналду учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум

  • 8 июль, 2022, 12:31
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Челси” “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду учун таклиф тайёрламоқда.

Аввалроқ португалиялик футболчи фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиришни истамаслигини, чунки клуб Чемпионлар лигасига чиқа олмаганидан хурсанд эмаслиги маълум қилинган эди. Роналду "Юнайтед"нинг мавсумолди йиғинига қатнашмади ва “қизил иблислар”нинг Осиё бўйлаб ўтказадиган турини ўтказиб юбооради.  

Шу боис, ОАВда ҳужумчи ҳақида кўп миш-мишлар пайдо бўлди. “Football Insider” нашри хабарига кўра, "Челси" португалияликка таклиф тайёрламоқда ва у учун 16 миллион евро тўламоқчи. "Челси" бош мураббийи Томас Тухель Криштиануни "Интер"га қайтган Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Қолаверса, Роналдунинг трансфери маркетинг нуқтаи назаридан ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда футболчи АПЛда 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!