"Челси" раҳбарлари Саудиядан "Ливерпуль" собиқ футболчисини жамоага олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Челси" раҳбарияти жамоага тажрибали ярим ҳимоячи олиб келишни мақсад қилган. Асосий номзод сифатида "Ал-Иттифоқ" вакили Жордан Хендерсон номи тилга олинмоқда. 

Tecno

Маълум қилинишича, Жордан ҳозирда саудияликлар билан келиша олмай қолган ва бошқа клубга кўчиб ўтишга қарши эмас. "Аристократлар" ҳам "Ливерпуль" собиқ сардорини январдаёқ кетиши кутилаётган Конор Галлахер ўрнига сотиб олмоқчи. 

Маълумот ўрнида, Хендерсон жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг 17 баҳсида 4 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!