
"Челси" ўзига зўр бразилиялик ҳужумчи топди
"Аякс"нинг бразилиялик ҳужумчиси Антони учун курашга "Челси" ҳам қўшилди, деб хабар бермоқда 90min.
Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бундан аввалроқ ушбу футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам “оғиз солаётгани” ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Қизил иблислар” Антони учун амстердамликларга 45 миллион евро тўлашга тайёрлигини ҳам билдиришган.
Антони ортда қолган мавсум "Аякс" сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол урди ҳамда 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар