“Челси” нишонида икки мураббий қолди

  • 06 Apr 08:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” Грэм Поттерни истеъфога чиқарганидан кейин унинг ўрнига бошқа мураббий қидирмоқда.

Tecno

Бир неча мураббийларни суҳбатдан ўтказиган “аристократлар” иккита номзодни танлаб олди. Таниқли журналист Мэтт Лоунинг маълум қилишича, лондонликлар Юлиан Нагельсманн ва Луис Энрикедан бирини танлаши лозим.

Айни пайтда бу иккала мутахассис ишсиз юрибди. Нагельсманн яқинда “Бавария”дан бўшатилди. Луис Энрике эса Қатардаги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасини яхши бошқара олмаганидан кейин ишини топширган.

Comments

You must be logged in to commet!