"Челси" Германия терма жамоаси форвардига қизиқиб қолди

  • 19 апрель, 2020, 16:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиянинг "Фрайбург" клуби ҳужумчиси Лук Вальдшмидт фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, “Челси” 23 ёшли Германия терма жамоаси форвардини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи.

Вальдшмидт асли “Айнтрахт” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Фрайбург” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 голли узатмага муаллифлик қилди. У Германия терма жамоаси сафида 3 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!