"Челси" ЕЧЛ финалида ютқазса Тухель истеъфога чиқариладими?

  • 12 май, 2021, 21:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Daily Mail нашрининг хабар беришича, "Челси" раҳбарияти жамоанинг янги устози – Томас Тухелнинг фаолиятидан тўлиқ қониниш хосил қилмоқда.

Tecno

Шу сабабли “аристократлар” германиялик мутахассисга “2+1” кўринишида янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агар Тухель ушбу шартномани имзоласа, унинг маоши ҳам оширилади. Айни дамда Томаснинг йиллик маоши 7 миллион еврони ташкил қилади.

Энг муҳими, "Челси" раҳбариятининг бу қарори мавсумнинг қолган қисмида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар ўз кучида қолади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” 35 турдан сўнг 4-ўринда бормоқда. Лондонликлар 29 май куни “Манчестер Сити”га қарши Чемпионлар лигаси финал баҳсида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!