"Челси" бу ишга жиддий киришди

  • 15 июнь, 2022, 14:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" раҳбарияти жамоанинг марказий ҳимоясини кучайтириш учун "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лихтни олиб келишни асосий трансфер мақсадига айлантирди.

Tecno

Италиянинг Calciomercato нашри хабарига кўра, “аристократлар”нинг ушбу трансфер ойнасида 22 ёшли нидерландиялик футболчини қўлга киритиш нияти ниҳоятда жиддий.

Ўз навбатида "Ювентус" раҳбарияти айни дамда Де Лихтнинг икки йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтириш устида ишламоқда. Футболчининг ўзи аввалроқ шу йилнинг ёзида жамоани тарк этиши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, де Лихт Туриннинг "Ювентус" клуби тарихидаги энг қиммат футболчилар орасида Криштиану Роналду ва Гонсало Игуаиндан кейин учинчи ўринда туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!