
“Челси” атиги иккита гол урган ҳужумчи билан саккиз йиллик битим тузди
“Челси” клуби Бразилия чемпионати вакили “Сантос”дан 18 ёшли ҳужумчи Дейвид Вашингтонни сотиб олди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо лондонликлар истеъдодли футболчи учун 16 миллион евро тўлагани ва яна 4 миллион еврони бонуслар кўринишида Бразилия клубига ўтказиб боришини маълум қилди.
“Челси” Вашингтон билан 7+1 кўринишида, умумий саккиз йиллик шартномага имзо чекди.
Дейвид Вашингтон шу йилнинг апрель ойида “Сантос” сафида дебют қилганди. Умумий ҳисобда ёш ҳужумчи 16 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган.
Фикрлар